"Пахтакор": Жароҳатланган футболчилар ҳақида маълумот

Narzulla Saydullayev
17 апр 2017, 14:00
"Пахтакор"нинг жароҳат олган 4 нафар ўйинчиси айни кунларда жамоага ёрдам бера олмаяпти.

Игорь Сергеев енгил машқларни бажаришга киришди. У яқин турларда таркибга қайтади. Жасур Яхшибоев ва Жамшид Болтабоев эса икки ҳафталарда индивидуал машғулотларни бошлайди. Жавоҳир Соҳибов тиззасидан олган жароҳатидан сўнг операция қилинди. Тикланиш жараёни яхши кечган тақдирда ярим ҳимоячи иккинчи давра ўйинларида жамоамизга ёрдам бериши кутилмоқда.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›