"Пахтакор": Чемпионлар лигаси: гуруҳдаги вазият ҳақида

Narzulla Saydullayev
23 апр 2015, 16:59
5-турдан кейин Чемпионлар лигасида гуруҳимизда "Ал Айн" нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилди.
6-турда иккинчи йўлланма "Пахтакор" ёки "Нафт"га насиб этади. Биз кейинги босқичга чиқишимиз учун Тошкентда "Ал Шабаб"ни мағлуб этишимиз ва БААда ўтадиган "Ал Айн" - "Нафт" беллашувида эронликлар зафар қучмаслиги лозим бўлади. Ал Айн шаҳри жамоаси янги стадионида ҳали мағлубиятга учрамагани сабабли ўша учрашувда Златко Далич шогирдлари бу анъанани давом эттиришга уриниб кўриши турган гап. "Пахтакор" эса бор эътиборини "Шабаб"ни мағлуб этишга қаратиши лозим бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда жамоамиз охиригача курашишда давом этади. Умид қиламизки, мухлисларимизни 6 май оқшомида нимчорак финал йўлланмаси билан хурсанд этамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz