"Пахтакор" бугун Словакиянинг 7 карра чемпиони билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
25 янв 2020, 12:02
БААда йиғин ўтказаётган "Шерлар" шанба куни иккинчи назорат баҳсида майдонга тушишади.

"Жилина" Словакиянинг энг машҳур клубларидан бири ҳисобланиб, 7 карра мамлакат чемпиони ва 2 марта Словакия Кубоги соҳиби бўлишга эришган.  Айни пайтда жилиналиклар ўз лигаларида 2-ўринни эгаллаб туришибди. Бу жамоага маҳаллий мутахассис Павол Штано бошчилик қилмоқда. "Пахтакор" ва "Жилина" ўртасидаги беллашув 25 январь, шанба куни Тошкент вақти билан 16:00да Абу Дабидаги "Жебел Али" стадионида бошланиши режалаштирилган. Дастлабки назорат ўйинида "Пахтакор" "Ростов" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz