
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси «В» гуруҳидаги рақиблари - Индонезия, Австралия ва БАА терма жамоалари сингари Янгон шаҳридаги «Taw Bin Garden» меҳмонхонасида истиқомат қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси мусобақадаги илк ўйинини 10 октябрь куни Индонезия ёшлар терма жамоасига қарши ўтказади.