Ўзбекистон U-19 ўртоқлик учрашувида Таиланд ёшларини мағлубиятга учратди

Narzulla Saydullayev
19 сен 2014, 17:46
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма бугун Банкок шаҳридаги йиғини давомида Таиланд U-19 ёшларига қарши илк ўртоқлик ўйинини ўтказиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 17 сентябрь куни Таиланд пойтахти Банкок шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Режага кўра, мазкур йиғин давомида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мезбон - Таиланд U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши белгиланган эди.

19 сентябрь куни терма жамоалар ўзаро илк ўйинда майдонга тушишди ва ушбу ўйин Равшан Ҳайдаров шогирдларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўйиннинг 71-дақиқасида Достон Ҳамдамов ва 74-дақиқада Отабек Шукуровнинг голлари эвазига Ўзбекистон U-19 ёшлари ўйинда 2:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Таъкидлаш лозим, Ўзбекистон ва Таиланд ёшлар терма жамоалари 21 сентябрь куни ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 9-23 октябрь кунлари Мьянмада ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги ОЧ финал босқичида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.
19 сентябрь, Банкок, Таиланд.
Таиланд (U-19) - Ўзбекистон (U-19) - 0:2
Голлар
: Достон Ҳамдамов (71), Отабек Шукуров (74)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›