Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлади

Narzulla Saydullayev
14 авг 2014, 11:21
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 14 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини бошлади.
Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда 20 август кунига қадар йиғин ўтказади. Терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинда терма жамоанинг Осиё Чемпионатига борадиган якуний таркибини аниқлаб олишни режалаштирган.

Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Осиё Чемпионатига жўнаб кетиш олдидан 24-31 август кунлари Малайзияда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса, 26 ва 28 август кунлари Малайзия U-16 ўсмирлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа  Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.

U-16 Осиё Чемпионати.
Бангкок, Таиланд. 6-20 сентябрь
«С» гуруҳи.
Ўзбекистон
Непал
Кувайт
КХДР

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›