

Машғулотлар "Бунёдкор" жамоаси спорт залида кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Кундузги машғулот 10:00, кечки машғулот эса 17:00 да ўтказилмоқда.
Бугунги машғулотларда йиғинга чақирилган 20 нафар футзалчидан фақатгина дарвозабон Рустам Умаров маълум сабабга кўра иштирок эта олмади. Қолганлар машғулотда тўлиқ қатнашди. Хосе Мария Мендез кундузги машғулотда асосан тўп билан ишлашга ва прессингга кўпроқ эътибор қаратди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз Тошкентда 4 кун давомида машғулот ўтказади ва 20 апрель куни халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Японияга учиб кетади.








