Ўзбекистон Францияга қарши оқ-кўк либосда ўйнайди, учрашув ҳаками ҳам маълум

Aziz Tukhtamuradov
24 ноя 2023, 09:20
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эртага U-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида Францияга қарши ўйин ўтказади.

Мазкур ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувда фолият олиб борадиган ҳакамлар номи маълум. Бош ҳакам — Даҳане Беида (Мавритания). Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Пере Атчога (Габон) топширилган. 

Эслатиб ўтамиз, Франция — Ўзбекистон ўйини 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати