Отабек Ғуломхўжаев: "Вазифа ҳали бажарилмади. Мақсад сари энди биринчи қадам ташланди"

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2020, 14:13
"Тезкор Студия" лойиҳасининг навбатдаги сонида "Пахтакор"нинг чемпионлиги ва қолган тур учрашувлари борасида фикрлар янграб ўтди.

Эфир давомида "Андижон" мавзусига ҳам бироз тўхталиб ўтилди ва жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев билан алоқага чиқиб фикрлари тингланди.

"Дебют ўйинимиз худога шукур муваффақиятли чиқди. Мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Максимал вазифа ҳали бажарилмади. Мақсад сари энди биринчи қадам ташланди. Водийда мухлислар футболни яхши кўради, жамоани Суперлигада олиб қолишимиз керак. "Андижон" борасида маълумотга эга эдим. Таклиф келиб тушгач тўрт кун ўйладим. Жамоанинг охирги ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоа оғир аҳволда эди. Келганимдан сўнг йигитларга ишонишимни, улар менга ишонишини гаплашиб олдик. Юқори ўринларда юраётган жамоаларда молиявий муаммолар борлигини кўрмоқдамиз. Бизда бу борада муаммо йўқ.

Олдимга қўйилган биринчи вазифа жамоани Суперлигада олиб қолиш. "Машъал" билан ўйиндан сўнг АГМК билан ўйинга тайёргарликни бошладик. Биринчи ўйин тарихга айланди",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›