Осиёда 2017 йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2017, 08:01
ОФК 2017 йил Осиё қитъасида энг яхши футболчи бўлиш учун 3 нафар номзод номини эълон қилди.

Хитойнинг "Шанхай СИПГ"клуби ҳужумчиси Ву Лей, БААнинг "Ал Айн" ярим ҳимоячиси Омар Абдулраҳмон ва суриялик Омар Харбин ("Ал Ҳилол", Саудия Арабистони) якунига етаётган йилда Осиё қитъасининг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар.

Ўтган йил бу совринга Омар Абдулраҳмон эга чиққанди. Қизиғи Ву Лей ўтган йил ҳам уч нафар даъвогарлар орасидан жой олганди.

ОФК аёллар ўртасида ҳам уч нафар футболчини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини 29 ноябрь куни Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтказади.


2017 йил Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхати: 


Эркаклар

Ву Лей (Хитой)

Омар Абдулраҳмон (БАА)

Омар Харбин (Сурия)

Аёллар

Саманта Керр (Австралия)

Сунг Хянг-сим (КХДР)

Саки Кумаги (Япония)                        

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›