Осиё Кубоги. Бугун амалдаги чемпион ўйнайди ва Равшан Эрматов ишлайди

Narzulla Saydullayev
6 янв 2019, 09:50
Бугун БААда бошланган Осиё Кубогининг 2-кунги баҳслари бўлиб ўтади.


Кеча фақат битта учрашув бўлган бўлса бугундан бошлаб ҳар куни учтадан баҳс ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 16:00да Ал Айнда амалдаги Осиё чемпиони Австралия терма жамоаси Иордания билан беллашади. 

18:30да Таиланд ва Ҳиндистон терма жамоалари Абу Дабида ўзаро ўйинни бошлашади. 

21:00да бошланадиган Сурия - Фаластин учрашувини ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.


"B" гуруҳи. 1-тур
Австралия - Иордания
6 январь. Ал Айн. "Хазза Бин Зайд" стадиони. 16:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Аҳмад Ал Каф (Уммон)
Қанот ҳакамлари: Абу Бакар Ал Амри ва Рашид Ҳамид (иккиси Уммон)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Абдулраҳмон Ал Жассим ва Ҳамис Ал Марри (иккиси Қатар)
Захира ҳаками: Толиб Салим Ал Марри (Қатар)





"А" гуруҳи. 1-тур
Таиланд - Ҳиндистон
6 январь. Абу Даби. "Ал Наҳён" стадиони. 18:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Лиу Квок Ман (Гонконг)
Қанот ҳакамлари: Хуо Веиминг ва Као Йи (иккиси Хитой)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Ма Нинг ва Фу Минг (иккиси Хитой)
Захира ҳаками: Ронние Кох Мин Киат (Сингапур)






"B" гуруҳи. 1-тур
Сурия - Фаластин
6 январь. Шаржа. "Шаржа" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккиси Ўзбекистон)
Дарвоза ортидаги ҳакамлар: Валентин Коваленко ва Илгиз Танташев (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Сергей Гришченко (Қирғизистон)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›