Осиё Кубоги-2019. "B" гуруҳи мураббийлари

Xayrulla Xoliqov
27 ноя 2018, 17:24
БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019 стартига борган сари кам вақт қоляпти.

Қуйида "B" гуруҳидаги жамоаларни бошқараётган мураббийлар ҳақида қисқача маълумот келтириб ўтамиз.

"B" гуруҳи - Австралия, Сурия, Фаластин, Иордания.

Грехэм Арнольд (Австралия бош мураббийи)
Туғилган санаси: 3 август, 1963 й.

Австралия терма жамоаси яна маҳаллий мутахассисга ишониб топширилди. Бу сафар жамоани қитъа чемпионатига Грехэм Арнольд олиб боради. 55 ёшли мураббий терма жамоани ЖЧ-2018дан кейин қабул қилиб олди.


Бернд Штанге (Сурия бош мураббийи)
Туғилган санаси: 14 март, 1948 й.

Германиялик мураббий Бернд Штанге Сурия терма жамоаси устози ҳисобланади. 70 ёшли мутахассис Осиё футболини ниҳоятда яхши билади. У сурияликлар билан кўп нарсага эришиши мумкин.


Нуриддин Оулд Али (Фаластин бош мураббийи)
Туғилган санаси: 23 июнь, 1972 й.

Фаластин терма жамоаси устози 46 ёшли Нуриддин Оулд Али. Жазоирлик мураббий шу йилнинг март ойидан бери терма жамоани бошқариб келмоқда.


Витал Боркелманс (Иордания бош мураббийи)
Туғилган санаси: 1 июнь, 1963 й.

Иордания терма жамоасининг янги мураббийи бельгиялик мутахассис Витал Боркелманс. 55 ёшли мураббий шу йил сентябрда жамоани қабул қилиб олди. У 2012-2016 йиллар оралиғида Бельгия терма жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаган.


Осиё Кубоги-2019. "А" гуруҳи мураббийлари

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia