Осиё Кубоги-2019. БААга борадиган туристлар паспортига янгича штамп урилади ФОТО

Xayrulla Xoliqov
1 янв 2019, 13:47
Навбатдаги Осиё Кубоги стартига ниҳоятда кам вақт қолмоқда.

Маълумки, ҳар йили БАА миллионлаб туристларни қабул қилади. Турли мамлакат одамлари умрида бир марта бўлса ҳам Дубай, Абу Даби каби шаҳарларга боришни орзу қилишади. Осиё Кубоги эса январни БААда ўтказиш учун энг асосий сабаб бўла олади. 

Эндиликда БАА ҳудудига кирган ҳар бир турист учун паспортига янги штамп урилади. Янгича штампда Осиё Кубоги-2019 логотипи ҳам акс этган. 30 декабрдан паспорт назорати ҳудудларида хорижликлар паспортига янги штамп уриш бошланди, бу 1 февралга қадар давом этади. Ташкилотчилар шу орқали ҳам мусобақани юқори даражада тарғиб қилишни мақсад қилишган.


Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›