Ўртоқлик учрашув. Туркия Тунис билан дуранг ўйнади

2 июн 2018, 01:44
Швейцарияда Тунис ва Туркия терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида кучлар тенг келди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими аввалида Женк Тосун пеналтини аниқ амалга ошириб, туркларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан икки дақиқа ўтиб тунисликлар мувозанатни тиклашди. 79-дақиқада Фержани Сасси Тунис термасини олдинга олиб чиқди. Аммо ўйин охирида Чаглар Сёюнжю жамоасига дуранг тақдим этувчи голга муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоизки, Туркия термаси 59-дақиқадан бошлаб ўйин охиригача беллашувни бир киши кам бўлиб ўтказди. Тосун ҳакам томонидан майдондан четлатилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia