Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Оқил Абдубарноев
25 июл 2024, 22:22
Суперлига 2-даврасига тайёргарлик доирасида "Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши майдонга тушди.

Самарқандликлар сафида бразилиялик ярим ҳимоячи Дуглас Майкон кўрикда иштирок этди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Кожо Жоэл пенальтидан гол ура олмаган бўлса, 34-дақиқада Иминов кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда икки жамоа мураббийлари бир қатор ўзгаришларга қўл урган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади. 


Ўртоқлик ўйини. 25 июль. Тошкент

"Бунёдкор" - "Динамо" - 0:1

Бош ҳакам: Раҳим Каримов

Гол: Ҳумоюнмирзо Иминов, 34.

"Бунёдкор": Сарвар Каримов, Шаҳбоз Жўрабеков, Момчило Рашо, Азизбек Тўлқинбеков, Усмонали Исмоналиев, Амир Тўрақулов, Франн Чиряк, Билол Тўплиев, Музаффар Олимжонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Луис Качорри

Захира: Расул Йўлдошев, Андрия Филиппович, Маҳмуд Маҳамаджонов, Бобур Йўлдошев, Миржаҳон Мираҳмадов, Нажмиддин Нормуродов, Оллаберган Каримов.

"Динамо": Р.Ягудин, Ўрозов, Мийич, Турсунов, Нарҳ, Дуглас, Ратиньо, Муйдинов, Иминов, Ҳожимирзаев, Кожо

Захирадан майдонга тушганлар: Раҳматов, Қодиров, Абдуллаев, Мустафоев, Шоаҳмедов, Темиров, Халилов, Раҳматуллаев.

Четлатишлар: Ратиньо, 45 - Темурхўжа Абдухолиқов, 45

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia