"Оқ-тепа": Жамоамизда бош мураббий ўзгарди

Narzulla Saydullayev
11 дек 2014, 14:11
“Оқ-тепа” янги мавсумга янги бош мураббий билан кириб боради.
Бугун жамоа раҳбарияти мураббийлар штабида ўзгаришни амалга оширишди. Шу кунга қадар клубда бош мураббий лавозимида ишлаб келган Фурқат Эсанбоев исътефога чиқарилди. Клуб раҳбарияти жамоа олдига қўйилган вазифа бажарилмагани сабабли шундай қарорга келди.

Мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб Фурқат Эсанбоевга ёрдам бериб келган Элдор Сакаев бугундан “Оқ-тепа” бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Мураббийлар штабида Элдор Усмоновичга қайси мутахассислар ёрдам бериши ва жамоанинг янги мавсумга тайёргарлик режалари хусусида кейинроқ маълумот берамиз.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: oq-tepa.uz