

Шундай қилиб жамоа учинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Дастлабки турда Бухорода "Олмалиқ" 2:0 ҳисобида мағлуб этилганди. Сўнгра Тошкентда "Обод" билан дуранг қайд этилганди - 0:0.
Маълумот учун, "Бухоро" бу мавсумда гол ўтказмаган икки жамоадан бири. "Бунёдкор" ҳам дастлабки 3 турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олди.
"Бухоро" клуби 4-турни 9 апрель куни водийда "Қўқон-1912"га қарши ўтказади.



