Олиб сотарлар "Парма" - "Ювентус" баҳсига чиқарилган чипта нархини 7 баравар қимматга сотишмоқда

Aslanov Jasurbek
30 июл 2018, 15:01
"Парма" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги баҳс мухлислар орасида ажиотажга сабаб бўлди.

А Сериянинг 3-тур ўйинларидан ўрин олган баҳс 2 сентябрь куни "Эннио Тардини" стадионида бўлиб ўтади.

Чипталар сотиб бўлинган. Олиб сотарлар чипта нархини етти бараварга кўтариб юборишди. Дарвоза ортидаги сектор учун стандарт чипта нархи 25 евро, олиб сотарларда эса - 178 евро. Ушбу трибуна учун мавсумий абонемент 190 евро туради.

Нарх ошиши бошқа секторларда ҳам кузатилди. 60 евролик чипта 200 еврога, 70 - 233га, 100 - 386га сотилмоқда. Энг қиммат чипталарни (150 евро) 450 еврога харид қилишингиз мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tuttosport