

19 сентябрь куни КХДРда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
Бугунги жавоб баҳсида ҳисобни корейслар очишди. 7-дақиқада Хан Сонг Хёк мезбонлар дарвозасини ишғол қилди - 0:1. Иккинчи таймда меҳмонлар иккинчи голни уришлари мумкин эди. Бироқ белгиланган пенальтини Мамед Оразмуҳамедов қатаришга эришди.
64-дақиқада туркманистонлик Воҳит Оразсахедовнинг пенальтидан урган голи "Олтин Аср"ни ОФК кубоги финалига олиб чиқди - 1:1.
27 октябрь куни бўлиб ўтадиган финалда "Олтин Аср" Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" билан ўйнайди. Учрашув Ироқда бўлиб ўтади.


TAS-IX Эмас



