ОФК кубоги-2017. Тожикистон клуби сафида ўзбекистонлик футболчи ўйнайди

Narzulla Saydullayev
21 янв 2017, 16:35
Тожикистон вице-чемпиони бўлган "Хосилот" клуби 2017 йилги ОФК кубоги учун 20 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди.

Таркибга 4 нафар легионер киритилган. Улар орасида ўзбекистонлик Сайриддин Гаффоров ҳам бор. Қолган уч легионер Ганадан.

"Хосилот" ОФК кубоги плей-офф биринчи босқичида Афғонистоннинг "Шахин Асмайе" клуби қарши ўйнайди. Бу жамоалар ўртасидаги ҳар иккала баҳс ҳам Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Дастлабки учрашув 31 январда бўлса, жавоб ўйини 7 февраль куни ўтказилади.


"Хосилот" клубининг ОФК кубоги-2017 учун топширган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Рустам Ризоев, Фатхулло Бобоев;

Ҳимоячилар: Мусо Содиқ (Гана), Ойбек Абдугаффоров, Сафарали Каримов, Ҳасан Рустамов, Эрадж Ражабов, Баҳром Изомов, Хайрулло Азизов;

Ярим ҳимоячилар: Сайриддин Гаффоров (Ўзбекистон), Акуффо Гершон Квеси (Гана), Мухаммаджони Ҳасан, Абдурасул Раҳмонов, Ибрагим Рабимов, Абдусамад Ходжибаев, Шахзод Давлатов;

Ҳужумчилар: Агблей Жонс (Гана), Наврўз Рустамов, Шодибек Гаффоров, Сайдалии Сафарали.

Бош мураббий: Маҳмаджон Хабибуллоев


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›