Одил Аҳмедов: "Эртага ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз"

Aslanov Jasurbek
8 янв 2019, 17:47
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Уммонга қарши бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг 1-тур учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи ўйин туфайли ҳаяжон борми?

- Ҳаяжон бўлиши табиий. Эртанги баҳс қийин бўлишини тахмин қиляпмиз, лекин эртага ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Сиз терма жамоа сардорисиз. Босим ҳис қиляпсизми?

- Ҳа, ҳар бир жамоа сардорида босим бўлиши аниқ. Учрашувда кўп нарса қўлида боғичи бор футболчига боғлиқ бўлади.

- Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичида муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Мундиалга чиқишни жуда ҳам хоҳлаган эдик. Аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бугун ғолиб бўлсак, эртага мағлубиятга учрашимиз мумкин. Саралаш босқичининг сўнгги ўйинларида бизни нимадир етишмади.

- Турнир БААда ўтмоқда. Бу ерда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳозир БААда тўп тепиш учун идеал пайт. Чунки бундан аввал ушбу мамлакатда йиғинлар ўтказганмиз. Эртага бизга ҳеч нарса ҳалақит қилмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia