ОЧЛ. "Гуанжоу" ва "Кавасаки" кейинги босқичга чиқди

Aslanov Jasurbek
30 май 2017, 16:56
Осиё Чемпионлар лигаси шарқ минтақасининг нимчорак финал икки жавоб учрашуви ўтказилди.

"Кашима Антлерс" - "Гуанжоу Эвергранд". Биринчи учрашувда хитойликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Жавоб ўйинида Паулиньонинг урган голи "Гуанжоу"га ғалаба келтирди. Хитойликлар меҳмонда урилган гол туфайли кейинги босқичга йўл олишди.

"Кашима Антлерс" - "Гуанжоу Эвергранд" 2:1 (2:2)

Голлар: Морейра Жуниор 28, Каназаки 90 - Паулиньо 55.


"Кавасаки Фронтале" - "Маунтонг Юнайтед". Япония клуби биринчи учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Жавоб баҳсида "Кавасаки" футболчилари рақиб дарвозасига яна тўртта гол уриб, кейинги босқич масаласини ҳал қилишди.

"Кавасаки Фронтале" - "Маунтонг Юнайтед" 4:1 (7:2)

Голлар: Кобаяши 31, Хасегава 32, Эдуардо 40, Райнер 79 - Дангда 89.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia