ОЧЛ. Барча ярим финалчилар номи аниқ

Narzulla Saydullayev
17 сен 2015, 11:11
Кеча Осиё чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинларининг сўнгги иккитаси бўлиб ўтди.
Япониянинг "Гамба Осака" клуби ўз уйида Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клубини қабул қилди. Ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Дастлабки учрашувда ҳисоб очилмаганди, шу боис японлар ярим финалга чиқишди.

Иккинчи ўйинда БААнинг "Ал Аҳли" клуби Эронинг "Нафт Теҳрон" клуби билан ўйнади. Дастлабки учрашувда "Ал Аҳли" сафарда 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб ўйинида ҳам "Аҳли" ғолиб бўлди - 2:1.


"Гамба Осака" - "Чонбук Моторс" 3:2
Голлар:
Патрик 14, Курата 76, Йонкура 90 - Леонардо 13, Урко Вера 88

"Ал Аҳли" - "Нафт Теҳрон" 2:1
Голлар:
Лима 26, Аҳмад Ҳалил 47 - Амири 50

Ярим финал жуфтликлари:
Дастлабки ўйинлар
29 сентябрь

"Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) - "Ал Аҳли" (БАА)
30 сентябрь
"Гуанчжоу Эвергранд" (Хитой) - "Гамба Осака" (Япония)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›