ОЧЛ. "Ал Аҳли" "Зоб Аҳан"ни мағлуб этиб якка пешқадам бўлиб олди

Narzulla Saydullayev
28 фев 2017, 22:26
Осиё чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Зоб Аҳан" - "Ал Аҳли" учрашуви бўлиб ўтди.

"Бунёдкор"нинг гуруҳидан ўрин олган мазкур баҳсда Саудия Арабистони клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. Икки ўйинда 6 очко олган "Ал Аҳли" гуруҳда якка пешқадам бўлиб олди.

Эътиборлиси "Ал Аҳли" биринчи тайм охирида 10 киши бўлиб қолганди.

3-турда "Бунёдкор" "Зоб Аҳан" билан куч синашади.

ОЧЛ. 2-тур
"Зоб Аҳан" - "Ал Аҳли" 1:2
Голлар:
Меҳди Ражабзода 45 пенальти - Абдулфаттоҳ Асири 29, Омар Ал Сома 86
Четлатиш: Мутаз Ҳавсави 45 ("Ал Аҳли")


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia