

Бу йилдан эътиборан мусобақа ўйинлари душанба, сешанба ва чоршанба кунлари ўтказилади.
Дастлабки кунда Ғарб минтақасида 4та баҳс ўтказилади. Улар орасида ўзбекистоник мухлислар учун энг аҳамиятлиси Саудия Арабистонида кечадиган "Ал Таавон" - "Локомотив" баҳс бўлади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 20:40да старт олади.
"Темирйўлчилар" ўрин олган гуруҳдаги яна бир ўйин БААда "Ал Аҳли" ва Эронинг "Истиқлол" клублари ўртасида кечади. Бу учрашув Тошкент вақти билан соат 21:15да бошланади.
Шунингдек бугун, "B" гуруҳидан ўрин олган иккита учрашув ҳам бўлиб ўтади.
ОЧЛ-2017. 1-тур
20 февраль
"A" гуруҳи
20:40 - "Ал Таавон" (Саудия Арабистони) - "Локомотив" (Ўзбекистон)
21:15 - "Ал Аҳли" (БАА) - "Истиқлол" (Эрон)
"B" гуруҳи
16:00 - "Истиқлол Хузистон" (Эрон) - "Ал Фатеҳ" (Саудия Арабистони)
18:50 - "Лаҳвия" (Қатар) - "Ал Жазира" (БАА)




