"Обод" иккинчи йиғинни бошлади, таркибда янгилар бор

Aslanov Jasurbek
4 янв 2017, 09:10
Жамоамиз кечадан янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади.
Кечаги машғулотлар енгил тартибда олиб борилди. Бугундан эътиборан машғулотлар икки маҳалдан ўтказилади. Одатдагидек, эрталабки машғулотлар "Ёшлик" стадионининг "тренажёр" залида, тушдан сўнг "Обод" майдонида бўлиб ўтади.

Таркибга уч нафар футболчи келиб қўшилди. Булар - Руслан Матниёзов, Нодир Ибрагимов ва Темур Аюпов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcobod.uz