

"Marca" хабарига кўра, 26 ёшли ҳужумчи ва клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфилар ўртасида бир келишув бор. Унга кўра, 2 йил давомида бирор бир клуб 222 миллион еврога сотиб олишни истамаса, Неймарнинг ўзи жамоадан кетиши мумкин.
Неймар 2017 йилда"Барселона"дан ПСЖга ўтганди. Ҳозирда унинг хизматларига "Реал" ва "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.



