

Бразилияликнинг трансфери ПСЖга 222 миллион еврога тушганди, унинг маоши эса йилига 37 миллионни ташкил этади. Бу пул 3 йилда 111 миллион еврони ташкил этди. Шундай экан, Неймар учун қилинган барча ҳаражатлар 333 миллион еврони ташкил этди.
Неймар 3 йил давомида ПСЖнинг 51% расмий ўйинларида қатнашди (155тадан 80тасида), бунга сабаб доимий жароҳатлар ва диквалификациялардир. Шундай экан Неймарнинг битта ўйини ПСЖга 4,16 миллион еврога тушди.



