Неймар покер бўйича турнир финалига чиқди

Tolibjon Qosimov
25 июл 2018, 21:03
ПСЖ форварди Неймар ЖЧ-2018дан кейин Бразилияда дам олмоқда.

Неймар покер бўйича "High Roller BSOP São Paulo" турнирида иштирок этмоқда. У 8 нафар финалчилардан бирига айланди. Турнирда жами 288 иштирокчи қатнашди.

26 ёшли футболчи камида 8120 евро мукофотни кафолатлаб қўйди. Финалда ғалаба қозонган тақдирда турнирнинг умумий мукофот жамғармаси - 78 минг еврони қўлга киритади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: RMC