

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Барселона" Неймарнинг жамоадаги сўнгги мавсуми учун 3,5 миллион евро тўлаши керак бўлган. Каталония клуби буни тўланишини ваъда қилган бўлса-да, бу ҳалигача амалга оширилмаган.
Олдинроқ бразилиялик футболчи бир вақтлар "Барселона" билан шартномасини узайтиргани сабабли ваъда қилинган 44 миллион еврони суд орқали ундириб олмоқчи бўлганди. Бироқ у ўша пайтда Каталонияга қайтиш истаги борлиги сабабли ишлар унчалик жиддийлашмаганди.
Ўтган ёзда "Барселона" Неймарни қайтариш борасида ПСЖ билан музокара ўтказган, бироқ томонлар трансфер нархни келиша олишмаганди.



