Неймар барчасига рози

Eldor Akmurzayev
22 июн 2019, 00:40
«Барселона» клуби ПСЖ аъзоси Неймарни ортга қайтармоқчи, фақат маълум талабларни қўйган ҳолда, дея хабар беради Diario Sport.

Қайд этилишича, ортга қайтиши учун 27 ёшли бразилиялик ҳужумчи маошининг камайишига рози бўлиши, 2016 йили «Барса» билан шартномани узайтириш учун тўланиши керак бўлган бонуслардан воз кечиши ҳамда ПСЖдан каталонияликлар сафига ўтишни хоҳлаётгани ҳақида оммани хабардор қилиши зарур бўлади. 

Аввалроқ, «кўк-анорранглилар» Неймар учун парижликларга 100 млн. евро ва икки футболчисини таклиф этганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Diario Sport