Невилл: "Юнайтед"нинг даражаси нолга тенг"

Mirjalol Normatov
7 май 2019, 11:58
"Манчестер Юнайтед" афсонаси Гари Невилл жамоани танқид қилди.

"МЮ "Хаддерсфилд"га қарши мавсумий муаммолари билан ўйнади. Уларнинг даражасига қаранг, бу нолга тенг! Жамоанинг рақиблари ўйини менга жуда ҳам ёқди.

Умуман олганда, барча бирлаша олиши керак. Бироқ бу "Юнайтед"нинг менга ҳеч нимаси ёқмаяпти. Бу жамиятда адашган одамлар.  Ҳар бир мураббий ўзининг жамоаси бўлишини истайди. Сульшерга қарайман ва жамоаси ўзига ёқмаётганлигини кўраман.

Бу умуман жамоа эмас. Улар менга "Тоттенхэм"ни эслатишмоқда. Почеттино жамоа бошқарувини қўлига олганида таркибда Қобул, Адебайор ва Капу каби жанговор рухга эга бўлмаган футболчилар бор эди. У шу каби футболчиларга жавоб берди ва ўзига мослаб жамоа туза олди", - деди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›