Невилл: "Сити" энг ёмон йўлни танламоқда"

Mirjalol Normatov
4 ноя 2018, 19:40
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўйинига баҳо берди.

"Манчестер Сити" кўплаб ҳолатларда жуда қўпол бўлишмоқда. Бу чиройли эмас. Улар тезкор қарши ҳужумга ўтганда, рақибини йиқитишмоқда. Бу жамоада шафқатсизлик жуда ҳам кучли. Бу эса менга ёқади", - деди Невилл.

"Шаҳарликлар" АПЛда 26 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports