“Нефтчи” – “Қўқон-1912” ўйини чипталари Қўқонда ҳам сотилади

Narzulla Saydullayev
27 окт 2015, 16:35
Олий лига ўйинлари сарҳисоб палласига етиб келгани сари, ўйинлар шиддати ҳам ошиб бормоқда.

Кучли ўнликка киришни мақсад қилган “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги турда Фарғонада “Нефтчи” жамоасиинг меҳмони бўлишади. Ўзига хос вилоят дербисига бўлган қизиқишни юқори бўлишлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар иккала клуб маркетинг хизмати вакиллари келишган ҳолда Қўқонда хам чипталар сотувини йўлга қўядиган бўлишди. “Дерби”ни ўйингоҳда кўрмоқчи бўлган Қўқонлик мухлислар эртага соат 9-00 дан бошлаб Қўқондаги “Марказий”  ўйингоҳ кассаларидан чипта харид қилишлари мумкин.

Чипталар нархи Фарғоналиклар томонидан 10 000 сўм қилиб белгиланган.  Мухташам “Истиқлол” ўйингоҳида Қўқонлик мухлислар учун 12-13-14-15-секторлар ажратилган. Эслатиб ўтамиз “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги вилоят дербиси 30 октябрь куни соат 16-00да бошланади. Бу жамоаларнинг ўринбосарлари учрашуви  эса 29 октябрь куни Қиргулидаги “Нефтчи” ўйингоҳида соат 15-00да бошланади.

Мухлисларимизни Фарғонада ҳам жамоамизни астойдил қўллаб-қувватлаб туришга чорлаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›