Эшитдик-да! "Нефтчи" икки мураббийга жавоб бермоқчи

Narzulla Saydullayev
18 ноя 2024, 20:45
Фарғонанинг "Нефтчи" клубида янги мавсум олдидан катта ўзгаришлар кутилмоқда.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, клуб Виталий Левченконинг 6 йиллик ёрдамчиси, дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиев ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев билан хайрлашмоқчи.
Тожикистонлик собиқ дарвозабон Фарруҳ Бердиев Левченко билан анчадан буён бирга ишлаб келмоқда. Тўраев эса ўтган мавсум футболчилик фаолиятини якунлаб Левченко штабига кирганди.

Бердиевнинг клуб билан яна бир йиллик шартномаси мавжуд. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›