"Нефтчи" эртага Тошкентда йиғилади

Narzulla Saydullayev
11 фев 2016, 08:38
Андрей Фёдоров бош мураббийлигидаги фарғоналиклар тайёргарликни 12 февраль санасидан давом эттиришади.

Шу куни футболчилар Тошкентда йиғилишади ва навбатдаги машғулотлар бошланади.

Режага кўра, “Нефтчи” Тошкентда 3 та ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Илк учрашув 15 февраль куни “Қўқон-1912”га қарши бўлиб ўтади. Орадан 3 кун ўтиб, яъни 18 февраль санасида “Олмалиқ” Фарғона клубининг навбатдаги рақибига айланади.  Сўнгги назорат баҳси “Андижон”га қарши бўлиб ўтиши режа қилинган. Андижонликлар билан беллашув якунлангач, жамоа шу куннинг ўзидаёқ Фарғонага қайтади.  

Жамоа иштирокидаги ўйинлар тақвими:
15 февраль.“Нефтчи” – “Қўқон-1912”
18 февраль. “Олмалиқ” – “Нефтчи”
21 февраль. “Нефтчи” – “Андижон”

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz