Назорат баҳси. "Шўртан" - "Машъал" 1:0

Narzulla Saydullayev
6 июн 2016, 14:56
"Машъал" Олий лигада юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда Ғузорнинг "Шўртан"ига қарши назорат баҳсини ўтказди.

Ғузордаги марказий стадионда бўлиб ўтган учрашувда майдон эгалари 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоамиз дарвозасига 35 дақиқада Игор Таран аниқ йўл топа олди ва бу ҳисоб ўйин якунигача сақланиб қолди. Бу ўйинда асосий таркиб жамоамизнинг барча аъзолари майдонга тушди ва бир бўлимдан ҳаракат қилди.

Назорат учрашуви
"Шўртан" - "Машъал" 1:0
Гол:
Игорь Таран (35)

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" Олий лиганинг 11-тур баҳсини 10 июн куни Муборакда "Обод"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›