

Мазкур легионерларнинг сафига яна бир осиёлик футболчи қўшиладиган бўлди. У жанубий кореялик Шим Же Хюк бўлиб, у ўз мамлакатининг “Gyeongju KHNP” клубида тўп тепади.
Хюк 1995 йил 5 мартда туғилган бўлиб, ҳужумчи амплуасида ўйнайди.
Демак, “лочинлар”нинг янги йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ва 13 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.
Бу эса жамоанинг мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.
Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.



