
Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 11-тур учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра Қўқонда бўлиб ўтадиган навбатдги “водий дерби”сини тошкентлик ҳакам Олим Толибжонов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда навоийлик Руслан Самандаров ва Обид Жумаевлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини эса андижонлик Акмал Раҳимов бажаради. Пойтахтлик Асрлон Ҳотамов эса 31 май куни Қўқонга назоратчи ҳакам сифатида боради.