

Олдинроқ Испания антидопинг агентлиги Насрига нисбатан текширув ишларини ўтказиши эълон қилинган эди.
Франциялик футболчи витамин терапияга мослашган Лос-Анжелесдаги DripDoctors клиникасида даволанган эди. Даволанишнинг бу тури допинг изларини йўқ қилиши мумкин. Томир терапия ВАДА томонидан таъқиқланган.
Жорий мавсумда Самир Насри "Севилья" сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли пас берди.



