

Хави жамоадошлари сафарда тўп тепишларига қарамай “Ар-Райян”ни 2:0 ҳисобида таслим этишди.
Учрашувнинг 44-дақиқасида “Садд”нинг жазоирлик легионери Ҳамрун ҳисобни очган бўлсада, иккинчи бўлимда айнан унинг ўрнига майдонга тушган ҳамюрти Бунижа орадаги фарқни иккитага оширди ва “Ал Садд”нинг ишончли ғалабасини таъминлади.
“Ал Садд” футболчилари айни пайтда Қатар Юлдузлар лигасида 40 очко билан иккинчи поғонада боришмоқда.
ОЧЛ доирасида “Насаф” футболчилари 5 март куни Қарши шаҳрида “Ал Садд” билан куч синашишади.



