МЮнинг тўрт асосий футболчиси навбатдаги баҳсда майдонга тушмайди

Aslanov Jasurbek
20 сен 2017, 17:12
"Манчестер Юнайтед"нинг тўрт асосий футболчиси "Бёртон Альбион"га қарши бўлиб ўтадиган Англия лига Кубогининг 3-раунд ўйинида иштирок этмайди.

Бу ҳақда манкунианлар бош мураббийи Жозе Моуриньо маълум қилди.

"Йўқ, мен 11та ўзгариш қилмоқчи эмасман, бироқ тўрт футболчига 2 кунлик дамо олиш имкониятини бердим. Улар кимлар? Давид де Хеа, Антонио Валенсия, Матич ва Бейи. Бу футбол, бугун улар дам олишади, бироқ агар кейинги раундга чиқсак, бу йигитлар ўйнаши мумкин, қолганларга эса дам олишга имкон бераман" - дейди Моуриньо.

"Манчестер Юнайтед" - "Бёртон Альбион" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Manchester Evening News