МЮ Райсни ёзда "Вест Хэм"дан 50 млн фунт эвазига харид қилади

Alisher
11 май 2021, 17:38
"Вест Хэм" хавбеки Деклан Райс "Манчестер Юнайтед" ўйинчисига айланиши мумкин.

"Қизил иблислар" 22 ёшли англиялик футболчини 2021 йилнинг ёзидаги асосий трансфер мақсади сифатида кўришмоқда.

Хабарга кўра, Райс "Манчестер Юнайтед"га 50 миллион фунтга тушади.

Футболчи жорий мавсум "Вест Хэм" таркибида 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening News