Мхитарян яна бир йил “Рома”да қоладиган бўлди

1 июл 2020, 08:11
“Рома” Генрихни олиб қолишнинг уддасидан чиқди.

“Рома” Лондоннинг “Арсенал”и билан Генрих Мхитарян борасида келишувга эришди. Қайд этилишича, Рим клуби Мхитарянни яна бир йил жамоада олиб қолади. Арманистонлик футболчининг ижара шартномаси мавсум сўнгида якунига етарди. Энди Генрих 2020/21 йилги мавсум ҳам “Рома” сафида тўп тепади.

Футболчи жорий мавсум римликлар сафида 22 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Рома” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›