Мухтор Қурбонов бугундан "Шўртан"да иш бошлайди

7 янв 2014, 08:00
Кеча хабар бериб ўтганимиздек, "Шўртан"да ўзгаришлар бўлмоқда.
Раҳбарият шу йилнинг ўзидаёқ жамоани яна кучлилар сафига қайтармоқчи.
Бунинг учун улар бир қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда. Хусусан бошқарув постига Мухтор Қурбонов олиб келинди. Ўтган йили биринчи лигада "NBU-Осиё"ни бошқарган мутахассис бугун "Шўртан"нинг Қаршидаги базасига ташриф буюради ва футболчиларга янги бош мураббий сифатида расман таништирилади. Шу куннинг ўзидан йиғин бошланади.
Ғузор жамоасининг янги мавсумга тайёргарлик режаси ҳозирча расман тасдиқланмади. Яқин орада Қурбонов бу борада ўз режасини клуб раҳбарига тақдим этиши кўзда тутилган.

Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›