Моуриньюга Саудия Арабистонидан фойдали таклиф тушди

Sherzod Nurmatov
18 окт 2023, 13:47
Мутахассис ёзда Европани тарк этиши мумкин.

Саудия Арабистони клубларидан бири "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньюга йилига 50 миллион евролик шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Саудияликлар португалияликни келаси ёзда тайинламоқчи. Ўша пайтда унинг Рим клуби билан шартномаси тугайди. Томонлар келишувни узайтириш борасида музокаралар олиб боришмаяпти.

Аввалроқ Моуринью "Рома"ни қачон тарк этиши хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›