Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи

Khoja
25 фев 2025, 08:00
Ўйиндан сўнг Моуринью «Галатасарой» футболчилари ва мураббийлар штабининг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.

«Мен ҳакамга раҳмат айтишим керак. Мен айтаётган вазиятда рақиб ўриндиғида ўтирганларнинг ҳаммаси маймундек сакрашарди. Агар ўйинни туркиялик ҳакам бошқарганида, Юсуф Акчичек биринчи дақиқадаёқ карточка олган бўларди, мен эса уни бешинчи дақиқада алмаштиришим керак бўларди», — деди «Фенербаҳче» бош мураббийи.

«Галатасарой» Моуриньюнинг сўзларини турк халқига ҳурматсизлик деб атаган баёнот берди.

«Фенербахче» бош мураббийи Жозе Моуринью Туркиядаги ишининг бошиданоқ турк халқи ҳақида тинимсиз ҳақоратомуз гапларни айтиб келади. Бугунги кунда унинг баёнотлари ахлоқсиз изоҳлардан оддийгина ғайриинсоний риторикага айланди.

Жозе Моуриньюнинг ирқчи баёнотлари юзасидан жиноий иш қўзғатиш, шунингдек, УEФА ва ФИФАга расмий шикоятлар юбориш ниятимиз борлигини расман билдирамиз», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, «Фенербахче» ва «Галатасарой» учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›