

"Менимча АПЛдаги чемпионлик кураши якунланди. "Ливерпуль" - ажойиб футбочлилардан тузилган мукаммал жамоа. Жамоа жуда ҳам сифатли ўйнамоқда. Агар қандайдир катта жароҳатлар рўй бермаса, мўжиза бўлиши қийин", - дейди Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, кеча "Ливерпуль" "Энфилд"да "Манчестер Сити"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шундай қилиб, "Ливерпуль" 34 очко билан мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда.



