Моуриньога "Реал"нинг қимматбаҳо футболчиси керак

Mirjalol Normatov
25 май 2021, 22:25
"Рома" "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"Calciomercato" хабарига кўра, Италия клуби футболчини бир мавсумга ижарага олмоқчи. Ушбу трансфернинг амалга ошишини "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо истамоқда.

Ушбу мавсумда 30 ёшли Азар "Реал" таркибида 21 ўйинда майдонга тушиб, 4 гол ва 1 ассист қайд этди. У 2019 йилнинг ёзида 115 млн евро эвазига "Челси"дан трансфер қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato