Моуриньо - Погбанинг голи ҳақида: "Буни автогол деб ўйладим"

Mirjalol Normatov
17 июн 2018, 11:59
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Франция термаси ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг Австралияга урган голи ҳақида фикр билдирди.

"Голни аввалига автогол деб ўйладим, бироқ бу аҳамиятсиз. Асосийси - натижа. Франция термаси етакчилари баҳсда ўзларини ноқулай ҳис қилишди. Мбаппе, Дембеле ва Гризманн яхши ўйин кўрсата олишмади. Ярим ҳимоячилар ҳақида ҳам шундай дейман.

Погба ҳақида нима дейман? Айрим вазиятларда у етакчиликни ўз қўлига олишга интилди. Ўз жарима майдонидан рақиб жарима майдонига қадар бўлган масофада ҳаракат қилди. Погба кўпроқ ҳужумга яқин ўйнагани учун ғалаба голини урди", - деди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›